Электр токи қимматга тушди

Электр токи қимматга тушди

МИБ Ромитан тумани бўлими ходимлари томонидан 14.09.2019 йилда Ромитан туман “Тарнаут” МФЙ “Қатағон” қишлоғида яшовчи Б.Амоновнинг яшаш уйида ўтказилган мониторинг текширишда, Б.Амонов электр ҳисоблагични яширин равишда четлаб ўтган ҳолда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига  1 дона 0,75 кВт/соат “SHIMGE” русумли сув насоси, 1 дона 1,0 кВт/соат “ROYAL” русумли сув насоси, 3 дона жами 4,14 кВт/соат “GREE” русумли кондиционерлар, 1 дона 0,9 кВт/соат “LG” русумли кир ювиш машинасини улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида давлат манфаатларига жами 28.298.866 сўмлик анча миқдорда зарар етказгани аниқланди.

Фуқаро Б.Амонов ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги, белгиланган муддат ичида 28.298.866 сўмлик етказилган моддий зарарни қоплаганлиги ва жиноят оқибатларини бартараф этганлиги муносабати унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатишдан рад қилинди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!