Европа Иттифоқи ва НАТО ҳар ҳафта Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога яқинлаштирадиган хавфли қадамлар қўймоқда.
Хабарга кўра, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бу ҳақда мамлакат ғарбидаги Сомбатхей шаҳрида ҳукмрон "ФИДЕС - Венгрия фуқаролик иттифоқи" партияси фаоллари билан учрашувда айтди.
"Ҳар ҳафта бизни урушга яқинлаштирадиган бирор нарса содир бўлади", деди ҳукумат раҳбари НАТО бош котиби Марк Рюттенинг сўзларидан иқтибос келтириб.
3 февраль куни Киевга ташрифи чоғида Олий Радада сўзлаган нутқида альянс раҳбари Россия билан тинчлик битими тузилгандан сўнг дарҳол Украина ҳудудида "холислар коалицияси" қуролли кучлари пайдо бўлишини айтди. Рюттенинг сўзларига кўра, улар у ерда қуруқликда, денгизда ва ҳавода бўлади.
"У Украинада НАТО ва Европа Иттифоқи рамзлари туширилган ҳарбий форма кийган аскарларни кўришни истайди", деб қўшимча қилди Орбан, шу билан бирга Европа Иттифоқи "2030 йилга келиб урушга киришга тайёргарлик кўраётганини" ва шу мақсадда аллақачон "ҳарбий иқтисодиётга" ўтишни эълон қилганини эслатиб. "Шундай қилиб, 2026-2030 йиллар бизнинг ҳаётимиздаги энг хавфли давр бўлади", деб таъкидлади Венгрия бош вазири.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.