Эфиопияга мисли кўрилмаган очарчилик таҳдид солмоқда - БМТ

Эфиопияга мисли кўрилмаган очарчилик таҳдид солмоқда - БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Эфиопия аҳолиси ўнлаб йиллар давомида мисли кўрилмаган очарчиликка дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ташкилотнинг янги ҳисоботида айтилишича, Эфиопиянинг Тиграй минтақасидаги ҳарбий тўқнашувлардан зарар кўрган аҳолининг 70 фоиздан кўпроғи очликдан азият чекмоқда. БМТ таснифига кўра, 350 мингга яқин киши очарчиликка яқин, бу озиқ-овқат етишмовчилигининг сўнгги, бешинчи босқичи.

БМТнинг хабар қилишича, бир неча ўн йилликлар давомида ҳеч бир мамлакатда очарчиликка учраган одамлар бунчалик кўп бўлмаган. Эфиопиянинг шимолий қисмида 5,5 миллион киши тўйиб овқатланмайди. Тўқнашувлардан қишлоқ жойлардаги аҳоли жиддий зарар кўрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!