Дунёдаги энг кекса панда вафот этди

Дунёдаги энг кекса панда вафот этди

Синь Син исмли дунёдаги энг кекса панда 38 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда “New York Post”.

Нашрнинг маълум қилинишиша, инсоний эквивалентга кўра, Синь Син тахминан 130 ёшда бўлган.

Панда Хитойнинг ғарбий қисмидаги  Чунцин ҳайвонот боғида яшаган. Патологик текширув шуни кўрсатдики, у қариш натижасида кўплаб органлар етишмовчилигидан вафот этган.

Син Син 1982 йилнинг ёзида Хитойнинг Баосин шаҳридаги пандалар қўриқхонасида туғилган. Ҳаёти давомида 36 болани дунёга келтиргани учун, ҳайвонот боғи ходимлари томонидан "қаҳрамон она" деб аталган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!