Дунёда илк бора: Исроилнинг учувчисиз самолёти фуқаролик аэропортига қўнди

Дунёда илк бора: Исроилнинг учувчисиз самолёти фуқаролик аэропортига қўнди

Дунёда биринчи марта " Heron" учувчисиз қурилмаси фуқаролик самолётлари билан умумий ҳаво майдонига қўнди, деб хабар бермоқда «ЛИГА.Tech».

Дроннинг қўниши аэропорт ишига халақит бермаган. У одатдаги режимда барча фуқаролик самолётларига хизмат кўрсатган, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, биринчи парвози 1994 йилда содир бўлган “Heron” 2005 йилда тижорат учун ўтказилган. “Rotax 915 iS” двигатели билан жиҳозланган янгиланган “Heron II” дрони 10,5 км дан юқори баландликка кўтарилиб, максимал тезликни 260 км/соатга етказиши мумкин. Шу билан бирга, “Heron II” ерга қўнмасдан 45 соатгача ҳавода учиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!