Дуда Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани номаълум муддатга тўхтатди

Дуда Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани номаълум муддатга тўхтатди

Польша президенти Анжей Дуда Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани номаълум муддатга тўхтатди.

Тегишли ҳужжат Польша президентининг расмий сайтида эълон қилинди.

Қарор Россия томонидан шартномани денонсация қилиш, шунингдек, Россия Федерациясининг Европада тинчлик ва хавфсизликни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатлари билан оқланди, дейилади ҳисоботда.

«Шартноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш хавфсизлик ва мудофаа, шунингдек, Польша Республикасининг ташқи сиёсати манфаатлари учун зарур», — дейилади ҳужжатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!