Дубайда 10 та самолёт маҳаллий аэропортга қўна олмади

Дубайда 10 та самолёт маҳаллий аэропортга қўна олмади

Аэропорт раҳбарияти қўниши керак бўлган 10 та самолёт бошқа аэропортларга йўналтирилганини маълум қилди

Дубай халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли парвозлар бекор қилинди.

Бирлашган Араб Амирликлари Миллий метеорология маркази маълумотларига кўра, Абу-Даби ва Дубай халқаро аэропортлари ҳудудларида йўлларда 500 метрдан нари кўринмаган. Аэропорт раҳбарияти 10 та рейсни Dubai World Central ва бошқа қўшни аэропортларга жўнатишга қарор қилди.

Маҳаллий Flydubai авиаташувчиси келиши ва жўнаб кетишига об-ҳаво шароити сабаб бўлганини маълум қилди.

Метеорология марказининг расмий об-ҳаво бюллетенига кўра, чанг бўрони ва ёмғир яна тўрт кун давом этади.

Абу-Даби полицияси кучли шамол ва чангда йўлнинг ёмон кўриниши туфайли ҳайдовчиларни эҳтиёт бўлишга ҳамда чанг бўронини тасвирга олишдан сақланишга чақирди.

"Ўзингиз ва бошқалар хавфсизлиги учун видеокамералар ёки телефонларга диққат бўлманг», — дейилади полиция хабарида.

Кечқурун Ал-Айн, Рас ал-Хайма ва Фужайра амирликларида кучли ёмғир ёққан. Расмийлар аҳолини сув тошқини ва кўчки бўлиши мумкин бўлган жойлардан узоқроқ туриш ҳақида огоҳлантирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!