Докторантурага кириш — 3000 доллар?! Тошкентда жиноий иш қўзғатилди

Докторантурага кириш — 3000 доллар?! Тошкентда жиноий иш қўзғатилди

Олмазор тумани ички ишлар органларига 32 ёшли Сирдарё вилоятилик Дилшод Б. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга докторантурага киришда ёрдам беришини ваъда қилиб, бунинг 3.000 АҚШ доллари олган ва ваъдасида турмаган 46 ёшли Маҳаммаджон Т.га нисбатан чора кўришни сўради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!