Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили бўлди

Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили бўлди

Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди.

“Бугун биз Диёра Келдиёровани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинлаш орқали Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очдик. Бу қарор қоғоздаги гап эмас, балки жамиятимиздаги чуқур ижобий ўзгаришлар рамзидир”, — деб ёзди у Instagram’даги саҳифасида.

Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили бўлди

Фото: Instagram / Шаҳноза Мирзиёева

Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили бўлди

Унинг таъкидлашича, Диёранинг олимпиададаги ғалабаси илғор ўзгаришлар учун катализатор бўлиб, бутун дунёга Ўзбекистоннинг тенг имкониятлар ва ҳадсиз салоҳиятлар мамлакати эканини намойиш этади. Диёра дзюдо бўйича Марказий Осиё минтақасидаги илк Олимпия чемпиони сифатида ўз номини тарих саҳифасига ёзиб улгурди ва энди у бутун бир авлодни ортидан эргаштира олади.

Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили бўлди

“Диёра замонавий ўзбек аёлининг серқирралиги — меҳрибон қиз, содиқ рафиқа, ҳурматга муносиб келин, шу билан бирга, мамлакатимизни жаҳон аренасида муваффақиятли намоён этаётган Олимпиада чемпиони тимсоли. Унинг махсус вакил сифатидаги янги вазифаси Ўзбекистондаги барча аёллар учун анъанавий оилавий қадриятларни сақлаган ҳолда исталган соҳада чўққига чиқиши мумкинлигига ўзига хос чорлов бўла олди”, дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари.

Шаҳноза Мирзиёева Диёранинг фаолияти мамлакатда гендер тенглигига эришишни тезлаштиришига, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги илғор давлат сифатидаги мавқейини мустаҳкамлашига ва бутун дунё аёлларини руҳлантиришига ишонч билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!