Депутат маст ҳолатда аёл кишига ҳужум қилди

Депутат маст ҳолатда аёл кишига ҳужум қилди

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг «Фидес» партиясидан Европарламент депутати Балаж Дьерфф аёл кишига ҳужум қилди. Бу ҳақда "Телех" портали парламент депутати хабарига таяниб ёзмоқда.

Сиёсатчи воқеа вақтида маст бўлганини тан олди.

«Кеча мен маст ҳолатда бир аёл билан жанжаллашиб қолдим, бу эса, афсуски, тажовузга айланиб кетди», деб ёзади у.

Дьерфф ўз мандатини топширишини ва партияни тарк этишини эълон қилди.

Депутатга нисбатан безорилик ва оғир тажовуз бўйича жиноий иш қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!