“Дедпул ва Росомаха” фильми актёрлари Нидерландия—Туркия баҳсига ташриф буюрди

“Дедпул ва Росомаха” фильми актёрлари Нидерландия—Туркия баҳсига ташриф буюрди

Актёрлар Райан Рейнолдс ва Ҳью Жекман Евро—2024 баҳсларига ташриф буюрди.

“Дедпул ва Росомаха” фильмининг промо-компанияси доирасида бош рол ижрочилари Евро—2024 чорак финалидан ўрин олган Нидерландия—Туркия баҳсида меҳмон бўлди.

Учрашув Нидерландиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Нидерландия ярим финалда Англия билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Рейнолдс Англиянинг “Рексхем” клуби хўжайини ҳисобланади.

“Дедпул ва Росомаха” фильми июль ойида премьера қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!