Даҳшатли бўрон давом этмоқда: қурбонлар бор

Даҳшатли бўрон давом этмоқда: қурбонлар бор

АҚШнинг Флорида штатида қарийб икки кундан бери кучли бўрон содир бўлмоқда. Бўрон оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва кўплаб одамлар жабрланган, дейилади “CНН“ хабарида. 
“Майкл” бўрони мамлакат тарихидаги 1992 йилдан бери содир бўлган бўронлар орасида энг кучлиси бўлиб, соатига 155 метр тезликни ташкил қилмоқда. 
Шунингдек, тўфон оқибатида Флорида, Алабама ва Жоржия штатларида юз минглаб уйлар вайрон бўлган ҳамда 500 мингга яқин аҳоли алоқадан бутунлай узилиб қолган. 
Мутахассисларнинг фикрича, бўрон пайшанба куни тонггача давом этади. 

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!