Даҳшат! Бир оиладан 4 киши фожиа қурбони бўлди

Даҳшат! Бир оиладан 4 киши фожиа қурбони бўлди

6 август куни Рязань вилоятининг Сасовск тумани Пичкиряево қишлоғи яқинида юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Тожикистоннинг 6 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Сасовск туманидан ўтувчи М-5 “Урал” трассасида юз берган ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган ЙТҲ факти бўйича жиноий иш очилди, дея хабар берди Рязань вилоят ИИБ.

Оғир аҳволда бўлган бир неча киши Сасовск ва Шацк туманларининг шифохоналарига олиб борилган. Микроавтобусда Жароҳат олганлардан бири 12 ёшли ўғил бола бўлган. 

Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги Миграция хизматининг Россиядаги вакили Иброҳим Аҳмади “Радио Озоди“ билан суҳбатда микроавтобуснинг барча йўловчилари Тожикистон фуқаролари эканлигини тасдиқлади. Унинг айтишича, ҳалок бўлган тўрт киши бир оила аъзолари бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!