COVID-19 КХДРга етиб борди. Ҳозиргача 18 минг нафар фуқаро касаллангани айтилмоқда

COVID-19 КХДРга етиб борди. Ҳозиргача 18 минг нафар фуқаро касаллангани айтилмоқда

КХДРда 18 мингдан ортиқ фуқарода COVID-19 ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда жума куни Yonhap агентлиги Шимолий Корея марказий ахборот агентлигига (ЦТАК) таяниб хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, КХДРда коронавирус инфекцияси туфайли олти нафар бемор вафот этган.

Пайшанба куни ЦТАК мамлакат ҳудудида “яширин омикрон” номи билан ҳам танилган BA.2 омикрон штаммининг кичик тури топилгани ҳақида хабар берди. Шу муносабат билан Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг йиғилиши чақирилиб, унда КХДР етакчиси Ким Чен Ин иштирок этди. Шимолий Корея раҳбари мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида карантин жорий этиш бўйича кўрсатма берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!