"Чорвоқ оромгоҳи" яхлит сотиладиган бўлди

"Чорвоқ оромгоҳи" яхлит сотиладиган бўлди

Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани яхлит мулкий мажмуа сифатида оммавий савдоларга чиқариладиган бўлди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди.
Оромгоҳни сотиш, Давактив учун одатийга айланган 2 босқичда ўтказилади:
1.Биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади, сараланади.


2.Иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари ва тўлов қобилияти баҳоланади.


Савдоларда иштирок этишни истаган талабгорлар 2021 йилнинг 8 ноябрига қадар белгиланган ҳужжатлар тўпламини “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали тақдим этиши керак. Ундан ташқари тадбиркор ўзи таклиф қилаётган заклат пулининг ва 5%ини ҳам тўлов қилиши керак.


Алоҳида шартлар:


Дам олиш масканидан келгусида меҳмонхона ва/ёки бошқа туризм инфратузилмасини сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторийга риоя этиш талаби қўйилади;
“Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканининг “IMPRO GmbH” LTD (Германия) олдидаги 573 568,47 ЕВРО миқдоридаги қарздорлигини тўлаш (2022 йил 1 февралдан бошлаб график асосида);
давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади;
Эълон билан батафсил Давактив агентлиги сайтида танишиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!