ЧЛ: "Реал Мадрид" бир тур олдин плей-оффга чиқди

ЧЛ: "Реал Мадрид" бир тур олдин плей-оффга чиқди

UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган иккинчи ўйин куни бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Бу сафар А, B, C, D гуруҳларида иштирок этаётган жамоалар бешинчи тур ўйинларини ўтказишди.

Натижада бир тур аввал бир қатор клублар плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Улар орасида “Бавария”, “Арсенал”, “Реал Мадрид”, «Реал Сосьедад» каби Европанинг энг яхши клублари бор.

Эслатиб ўтамиз, бунгача “Атлетико Мадрид”, “Лацио”, “Боруссия Дортмунд”, “Манчестер Сити”, “РБ Лейпциг” плей-офф босқичида мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлганди.

A гуруҳи: “Бавария” (Германия) – “Копенгаген” (Дания) 0:0, “Галатасарой” (Туркия) – “Манчестер Юнайтед” (Англия) 3:3

B гуруҳи: “Арсенал” (Англия) – “Ланс” (Франция) 6:0, “Севилья” (Испания) – ПСВ (Нидерландия) 2:3

С гуруҳи: “Реал Мадрид” (Испания) – “Наполи”. (Италия) 4:2, “Спортиг Брага” (Португалия) – “Унион Берлин” (Германия) 1:1

D гуруҳи: “Бенфика” (Португалия) – “Интер” (Италия) 3:3, «Реал Сосьедад» (Испания) – «Ред Булл Зальцбург» (Австрия) 0:0.

Энди Европа лигаси ва Конференциялар лигасининг бешинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!