Чиройли аммо хавфли гуллар

Чиройли аммо хавфли гуллар

1. Cicuta maculata
Ушбу гул тарихий буюк шахс Суқротнинг ўлимига сабабчи бўлган гул ҳисобланади.
У Шимолий Америкада ҳам “энг заҳарли ўсимлик” дея таърифланган. Бу ўсимлик туфайли кўпчилик вафот этган ва тирик қолганлари ҳам амнезия ва сурункали қалтираш билан азият чекишлари мумкин.

2. Atropa belladonna
Афсоналарга қараганда Макбетнинг аскарлари босқинчи данияликларни ушбу ўсимлик билан заҳарлаган. Бу ўсимлик заҳарли бўлиб, барглари ва илдизларида атропин ва скополамин моддаси мавжуд ва мушакларнинг фалаж бўлишига сабабчи бўлади, шу жумладан юракка ҳам салбий таъсир ўтказади.

3. Ageratina altissima
Мазкур ўсимлик сабаб Абраҳам Линколннинг онаси заҳарланган эди. У асосан Шимолий Америкада учрайдиган ўсимлик бўлиб, майда оқ гуллардан ташкил топган ва таркибида трематол деб номланувчи заҳарли спирт мавжуд. Тўғридан-тўғри қабул қилиш натижасида эмас балки, бечора Ненси Ханкс шу ўсимликни еган сигирнинг сутини ичибгина заҳарланган эди. Заҳарланишнинг белгилари - иштаҳанинг йўқолиши, кучсизлик, тилнинг қизариб кетиши ва шу кабилардир.

4. Ricinus communis
Безак сифатида ўстириладиган бу ўсимлик Африкада кенг тарқалган бўлиб таркибида заҳарли моддаларни ўз ичига олади ва кам миқдорда истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкин. Кўпинча кичкина ҳайвонлар ва ёш болалар бу ўсимлик қурбонига айланиб қолиши мумкин.

5. Nerium oleander
Қадимги Римда оқсоқол Плиний томонидан тасвирланган, олеандер ўзининг ажойиб гуллари билан машҳур ўсимликдир. Одатда тўсиқ ва безак сифатида ўстириладиган бўлсада, бу ўсимлик хавфли бўлиб, олеандрин ва нериин деб номланувчи ўлдирадиган гликозидларни ўз ичига олади. Агар ушбу ўсимлик билан заҳарланса беморда қусиш, юрак уришининг тезлашиши каби аломатлар юзага чиқади ва охир оқибатда ўлимгача боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!