Чироқчида Соҳибқироннинг қаровсиз ҳайкали борми?

Чироқчида Соҳибқироннинг қаровсиз ҳайкали борми?

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Тарағай қишлоғида буюк бобокaлонимиз Амир Темурнинг қаровсиз ҳайкали бор. Бу ҳақда "Nasafnews" ёзмоқда.

Маълум бўлишича, йиллар давомида эътиборсиз қолдирилган бу ҳайкаллар маҳаллий аҳоли томонидан қисман таъмирланган. Таъмирлаш ўз ишининг усталари томонидан олиб борилмагани туфайли ҳайкаллар "қўрқинчли" ҳолга келтирилган.

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мазкур ҳудудда бўлди. Ҳоким ва масъулларни ҳайкаллар ва қадимий ёдгорликнинг бугунги ҳолати ҳайратлантирди.

"Биз Маданият вазирлигига хат билан чиқамиз. Бу ҳолатга бефарқ қараб бўлмайди. Бу баланд тоғларга мос ҳайкал керак", - деди Зойир Мирзаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!