Чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим ташкил этилади

Чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим ташкил этилиши белгиланди.

Мавжуд 194 та полигондан ресурсини ўтаб бўлганлари ёпилади. Ҳар бир вилоятда 3-4 тадан чиқинди полигони махсус эко-саноат зонасига айлантирилади ҳамда уларда қайта ишлаш ва ёқиш лойиҳалари амалга оширилади.

Қолган полигонларда чиқиндини вақтинча тўплаб, қайта юклайдиган стансиялар ишга тушади. Улар эко-саноат зонасини кафолатланган чиқинди массаси билан таъминлашга хизмат қилади. Мутасаддиларга инвестор топиб, ўз ҳудудида камида биттадан чиқиндини ёқиш заводи қуриш лойиҳасини бошлаш топширилди.

Тадбиркорлар инвестиция мажбуриятини тўлиқ бажариши учун чиқинди учун тўлов интизоми масаласини узил-кесил ҳал қилиши лозим бўлади. Чиқинди хизмати билан барча корхона ва ташкилотларни қамраб олиш муҳимлиги таъкидланди.

“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади.

Бу орқали хизмат кўрсатилмаган ҳудуд учун ҳам дебитор қарздорлик ёзиб қўйишдек адолациз амалиётга чек қўйилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!