Чилонзордаги кафеда ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. ИИББ кафега ўт қўйилганини айтмоқда

Чилонзордаги кафеда ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. ИИББ кафега ўт қўйилганини айтмоқда

Бугун, 27 феврал куни Чилонзор туманида ички ишлар вазири ўринбосари полковник Яҳёжон Абдулҳақов, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ва унинг ўринбосари Икром Наримов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида Қизил Шарқ мавзесидаги "Шовотландия" кафесига ўт қўйиш билан боғлиқ жиноятнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Чилонзордаги кафеда ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. ИИББ кафега ўт қўйилганини айтмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, бирламчи маълумотга кўра мазкур кафеда содир бўлган ёнғин шу ерда ишлаган ва яшаган беш нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.

Чилонзордаги кафеда ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. ИИББ кафега ўт қўйилганини айтмоқда

“Тадбирда иштирок этган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари умумий овқатланиш жойлари раҳбарларига мурожаат қилиб, ўз ишчиларини ижтимоий ҳимоя қилинишига масъул эканликларини, ходимлар нотурар биноларда яшамасликлари учун яшаш жойи билан таъминлашларини, ходимларни ишга ёллашда уларни тўлиқ текширишларини сўрашди. Ишчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказишларини, уларнинг муаммоларини аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўриш лозимлигини таъкидлашди. Шунингдек, муҳокамада иштирок этган маҳалла вакилларига юзланган ички ишлар органлари ва прокуратура вакиллари, ўз ҳудудларида нотаниш ва шубҳали шахсларни кўрганида янада эътиборли бўлишга даъват этишди”, дейилади хабарда.

Чилонзордаги кафеда ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. ИИББ кафега ўт қўйилганини айтмоқда

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 27 февраль соат 03:51да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, “Шарқ” МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган “Шовотландия-1” МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойига 4та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилиб, биринчи бўлинмалар чақирув манзилига соат 03:54да етиб борган. Соат 04:11да ёнғин қуршаб олиниб, соат 04:37да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 квадрат метр майдони ёниб жиддий зарарланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!