Чикагода шаҳар атрофидаги отишмада ҳибсга олинган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Чикагода шаҳар атрофидаги отишмада ҳибсга олинган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Иллинойс штати бош прокурори Эрик Рейнхардт матбуот анжуманида 4 июл куни Чикаго чеккасида парадда содир этилган отишмада ҳибсга олинган одам етти кишини ўлдиришда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини айтди.

“Гумонланувчи еттита қотилликда айбланган. Биз бошқа айбловларни кутмоқдамиз”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости .

Рейнхардтнинг қайд этишича, агар суд гумонланувчини айбдор деб топса, у шартли озодликдан маҳрум қилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Бош прокурорнинг фикрича, жиноят пухта режалаштирилган.

Аввалроқ Иллинойс штатида АҚШ Мустақиллик куни шарафига ўтказилган парад вақтида оммавий отишма содир бўлгани хабар қилинганди. Охирги маълумотларга кўра , ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган, яна 24 киши жароҳатланган.

Тез орада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари отишмада гумонланувчини қўлга олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!