Черногорияда дангасалик бўйича чемпионат бўлиб ўтди

Черногорияда дангасалик бўйича чемпионат бўлиб ўтди

Черногорияда ҳар йили мамлакатда ўтказиладиган дангасалик бўйича чемпионат бўлиб ўтди. Черногорияликлар "Энг дангаса" унвонидан ташқари 300 евролик соврин учун ҳам кураш олиб боришди.

Танлов қоидаларига кўра, иштирокчилар бир вақтнинг ўзида очиқ ҳавода матрас устида ётишлари ва ўринларидан турмасликлари керак. Уларга ухлаш, ўқиш, овқатланиш ва ҳар саккиз соатда 1 марта ҳожатхонага боришга рухсат берилган. Ким энг узоқ ётса, у ғалаба қозонади.

Мусобақада 117 соат давомида ётиб рекорд ўрнатган аёл ғолиб бўлди ва 300 еврони қўлга киритди.

Бунгача рекорд 49 соатни ташкил қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!