“Челси” Азарнинг нархини маълум қилди

“Челси” Азарнинг нархини маълум қилди
Кўпгина Европа грандлари эътиборида турган бельгиялик ҳужумчи Эден Азар учун нарх белгиланди.
Челси жамоа етакчисини ортиқ клубда ушлаб қола олмаслигига амин бўлгач, унинг шинавандаларига, хусусан, Реал га Азарнинг трансфер суммасини маълум қилди.
Йўқ жойдаги гапларни айтишдан фойда борми? Ким Эденни олмоқчи бўлса, 100 миллионни тўласин. Музокараларни тўхтатамиз - дейилган клуб баёнотида, деб хабар тарқатган The Sun.
Эслатиб ўтамиз, Эден Азарнинг аристократлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача имзоланган. Бу мавсумда Азар Челси сафида 21 баҳсда иштирок этиб, 10 та гол уришга эришган.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!