"Captiva"даги шарларнинг ёрилиши натижасида 3 нафар йигит куйиш жароҳатини олди

"Captiva"даги шарларнинг ёрилиши натижасида 3 нафар йигит куйиш жароҳатини олди

15 февраль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 6-туғуруқхона яқинида Captiva русумли автомобил салонида табиий газ билан тўлдирилган шарларнинг ёрилиб кетиши натижасида 3 киши куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, автомашина салонида газ билан тўлдирилган 20 та шар бўлган. Уч нафар йигит салонда чеккан. Газнинг оловланиши оқибатида улар қўл ва юз куйиши жароҳатини олган.

ИИББ фуқароларни ҳаво шарларини харид қилишда улар гелий билан тўлдирилганлигига ишонч ҳосил қилиши ва уларнинг ёнида сигарет чекмасликка чақирган.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!