Буюк Британияда яшовчи ўзбекистонлик «Ўзбектелеком» Кузатув кенгашига кирди

Буюк Британияда яшовчи ўзбекистонлик «Ўзбектелеком» Кузатув кенгашига кирди

Буюк Британияда яшаб келаётган ўзбекистонлик Зафар Зоҳидов «Ўзбектелеком» Кузатув кенгашига кирди, у (кенгаш) компания фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Зафар Зоҳидов Лондонда портфелли инвестициялар, корпоратив молия ва банк иши бўйича 17 йиллик тажриба орттирган. Buyuk Kelajak экспертлар кенгаши аъзоси.

Фарғона давлат университетининг иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни бошқариш факультетини битирган. Буюк Британиядаги Рединг университетида Халқаро қимматли қоғозлар, инвестициялар ва банк иши бўйича магистратурани тамомлаган.

Black River Asset Management, Thames River Capital, Deutsche Bank London, Европа Тикланиш ва тараққиёт банкида ишлаган. 2016 йилдан буён Лондондаги The Abraaj Group инвестиция компаниясининг кредит жамоасида директор ва катта портфел менежери бўлиб ишлайди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!