Буюк Британия барча туристик йўлакларни ёпмоқда

Буюк Британия барча туристик йўлакларни ёпмоқда

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус ҳолати туфайли Буюк Британия барча мамлакатлар билан сайёҳлик йўлакларини ёпаётганини маълум қилди, деб ёзди “The Sun”.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат CОVID-19нинг янги штаммларини Британияга олиб киришни тўхтатиш учун шундай қадам ташлаган.

Шунингдек, 18 январдан бошлаб мамлакатга келган ҳар бир киши учун ўзини ўзи изоляция қилиш ўн кун давомида мажбурий бўлади.

Ушбу қоидани бузган шахс эса 1000 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилади.

Бош вазирнинг таъкидлашича, чеклов Буюк Британиянинг барча ҳудудларида қўлланилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!