Бухоролик эркак отаси тенги одамни дўппослади

Бухоролик эркак отаси тенги одамни дўппослади

019 йил 25 июль куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 33 ёшли К.Ш. Хўжаобод ҳудудида жойлашган дала шийпонида ўзаро жанжал оқибатида таниши, “Жўра” МФЙда яшовчи 61 ёшли Х.Р.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Натижада Х.Р. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, К.Ш. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!