Бухородаги қабристонда таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар етиштирилаётгани аниқланди

Бухородаги қабристонда таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар етиштирилаётгани аниқланди

2019 йил 30 апрель куни Жондор туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Жондор тумани Пўлоти маҳалласида яшовчи, муқаддам судланмаган, якка тартибда ишловчи, 1999 йилда туғилган фуқаро Ў.О, маҳаллада жойлашган Шаҳзода Кабир қабристони чеккасидаги томорқа ерининг олдида бўлган қамишзор ичига тупроқ тўлдирилган 4 дона темир челакларга таъқиқланган гиёҳвандлик ўсимликлари (экинлари) туркумига кирувчи, таркибида фаол гиёҳвандлик моддаси-тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган 4 (тўрт) туп, бўйи 5-35 см. бўлган, яшил рангли, хўл (қуритилмаган) ҳолдаги, ўзига хос ўткир ҳидли Каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Jahon.uz нинг Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасидаги ишончли манбасининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!