Бухородаги мудҳиш ЙТҲда ёш она ва унинг бир ёшга тўлмаган қизалоғи ҳалок бўлди

Бухородаги мудҳиш ЙТҲда ёш она ва унинг бир ёшга тўлмаган қизалоғи ҳалок бўлди

Бухородаги мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 23 апрель куни Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудидаги автомагистраль йўлида ҳайдаб кетаётган вақтда ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган фуқаро бошқарувидаги КАМАЗ русумли юк автомашинаси орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада Nexia йўловчиси бўлган аёл жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Nexia᾽нинг қолган йўловчилари, аёлнинг турмуш ўртоғи ва 2019 йилда туғилган қизалоғи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги касалхонага ётқизилган.

Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, қизалоқ вафот этган.

Шунингдек, Nexia ҳайдовчи ва йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!