Ана холос! Бухорода қарздорнинг 10 та автотранспорти хатланди

Ана холос! Бухорода қарздорнинг 10 та автотранспорти хатланди

Бухорода МИБ ходимлари томонидан қарздорга тегишли 10 та автотранспорт воситаси хатланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Айтилишича, Мажбурий ижро бюросининг Когон шаҳар бўлими томонидан Когон туманлараро судининг 25 май кунидаги қарздор 6-сон «Нефтьгазқурилиштаъмир» АЖдан Республика бюджети фойдасига 622,5 миллион сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган Captiva, MIDIBUS SAZNP21, AVЕO, GBA SNG NEXIA GL ва «Газ 531201АС36» русумли автотранспорт воситалари хатланиб рўйхатга олинган.

Ушбу мулк 25 октябрь куни E-IJRO AUKSION тизимига электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш учун жойлаштирилган.

Келгусида мол-мулк сотувидан келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан қарздорнинг Республика бюджети олдидаги қарздорликни қоплашга қаратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!