Бухоро шаҳрида 5 ёшли қизчанинг жасади топилди

Бухоро шаҳрида 5 ёшли қизчанинг жасади топилди

Бухоро шаҳрининг Махтумқули кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2014 й.т. қиз набирасини куйган ҳолдаги жасади топилди. Бу ҳақда ДЁХХ хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, 23 декабрь куни соат 00 дан 48 дақиқа ўтганда ушбу уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган.  Бўлинмалар чақирилган манзилга 9 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:05 да қуршаб олинган ва соат 02:15 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 45 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Сақлаб қолинган майдони 150 кв.метр.

“Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2014 й.т. қиз набирасини куйган ҳолдаги жасади топилган”,  - дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби иситиш қозони дудбуронининг нотўғри ўрнатилиши эканлиги тахмин қилинмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!