Бухоро ғаллакорлари Ўзбекистонда биринчи бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режасини бажарди

Бухоро ғаллакорлари Ўзбекистонда биринчи бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режасини бажарди

Бухоро вилояти ғаллакорлари Ўзбекистонда биринчи бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режасини бажарди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда, деди "xs.uz".

Қайд қилинишича, ўртача ҳосилдорлик 60 центнерни ташкил этди. Буғдой майдонлари ўтган йилга қараганда бир мунча қисқарган бўлса-да, ялпи хирмон салмоқли бўлди.

Ўтган йил кузда вилоят ғаллакорлари 63,1 минг гектар ерда маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос «Краснодар – 99», «Васса», «Гром» каби эртапишар ва серҳосил навли уруғларни оби-тобида экиб, ундириб олди. Экинлар замонавий технологиялар асосида парвариш қилиниши самарасида кутилган ҳосил етиштирилди.

Бу йил ўтган мавсумдагидан анча қисқа, яъни ўн етти кунда шартнома режаси бажарилди. Бунда Вобкент, Пешку, Ромитан, Жондор, Қоровулбозор каби туманларнинг ҳиссаси катта бўлди. Ўриб олинган 24 минг 530 гектардан зиёд майдонда ўртача ҳосилдорлик 60 центнерни ташкил этди. Пешку туманидаги «Фаттоев», Жондор туманидаги «Бўстон Назар», Ромитан туманидаги «Муҳсин», Вобкент туманидаги «Малик Шариф Шукур», Шофиркон туманидаги «Шерали Қодир» фермер хўжаликларида бу кўрсаткич 68-93 центнерга етди.

Вилоятдаги ғалла етиштирувчи 3 минг 583 фермер хўжалигининг 2400 га яқини давлатга дон сотиш шартнома режасини ошириб бажарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!