Бурга, клапа, чивин - коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинми?

Бурга, клапа, чивин - коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинми?

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

— Нега телефонларга огоҳликка даъват этувчи СМС-хабарлар келмай қўйди? Одамлар ниқоб, антисептиклар, қўлни совунлаб ювиш тўғрисида эслатиб турилмаса эҳтиёткорликни унутишмоқда?
— Тўғри, телефонларга СМС-хабарлар келиши тўхтади, лекин бунинг ўрнига мунтазам ОАВ орқали тарғиб қилинмоқда.

— Олий тоифали шифокорман. Карантин туфайли апрель ойида тоифамни қайта тасдиқлата олмадим. Тоифа муддати тугаганлиги сабаб маошимни қисқартиришди. Энди тоифамиз ҳам пасайтириладими?
— Бу масала билан ССВ аттестация комиссияси шуғулланяпди. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича республика махсус комиссиясига таклифлар киритилган, яқин кунларда аниқ жавобни эътиборингизга етказамиз.

— Таҳлил натижасидаги 1 марта хатолик, иккинчи натижада манфий бўлса карантинда ушлаб туриш мумкинми?
— Агар биринчи марта коронавирусга топширган таҳлил натижаси мусбат чиққан бўлса касалхонада назоратда бўлиши керак, иккинчи марта таҳлил натижаси манфий чиқса ҳам 14 кун назоратда бўлади.

— Кўплаб вирус ташувчиси бўлган ҳашоратлар (бурга, клапа, чивин) коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинми?
— Йўқ, бу ҳашоратлар коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!