Бурак Озчивит: "Кўзларимни яхши кўраман, қарашларим маъноли"

Бурак Озчивит: "Кўзларимни яхши кўраман, қарашларим маъноли"

Бурак Озчивит карьерасининг энг юқори чўққисида. У нафақат Туркияда, балки чет элда ҳам машҳур. Биз унинг 2015 йилда туркиянинг "Roportaj" нашрига берган интервьюсининг бир қисмини тақдим этамиз.

— Ҳамма сизни севади. Хўш, сиз ўзингизни чиройли деб ҳисоблайсизми?

— Мен баъзида ўзимни танқид қиламан, ўзимни кўп ёқтирмайман. Фақат кўзимни яхши кўраман, қарашларимни маъноли деб ҳисоблайман. Яхши кўриниш ва ўзимни яхши ҳис қилиш учун мен ўзимга ғамхўрлик қиламан.

— Ўзингизга ғамхўрлик қилиш сиз учун қанчалик муҳим?

— Ўз-ўзини парвариш қилиш мен учун доимий камера олдида турган муҳим муаммо. Чунки шунда одам ўзини яхши ҳис қилади ва ўзига ишонч ҳосил қилади. Яхши кўриниш учун сизга қимматбаҳо машиналар, ҳашаматли соатлар ва бежирим кийимлар керак эмас. Менимча, ўз-ўзини парвариш қилиш муҳимроқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!