Британия Россия Федерациясидаги санкциялар рўйхатига олти нафар шахс ва бир ахборот сайтини қўшди

Британия Россия Федерациясидаги санкциялар рўйхатига олти нафар шахс ва бир ахборот сайтини қўшди

Буюк Британия ғазначилигининг душанба кунги ҳужжатига кўра, Британия ҳукумати Россия Федерацияси билан боғлиқ санкциялар рўйхатига яна олти нафар шахс ва бир ахборот сайтини қўшди.

Оммавий ахборот воситалари фаолияти билан боғлиқ бўлган қуйидаги шахслар санкцияларга тортилди: Михаил Синелин, Аэлита Мамакова, Евгений Глотов, Юрий Федин, Дарья Дугина ва Алена Чугулева.

Бундан ташқари, рўйхатларга Туркияда рўйхатдан ўтган “United World International” веб-сайти ҳам киритилган бўлиб, Лондонга кўра, “Россия фойдасига дезинформация тарқатмоқда”.

Қўлланилган санкциялар активларни музлатиш билан боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!