Британия фонд бозори Лиз Трасс сабаб ярим триллион доллар йўқотди

Британия фонд бозори Лиз Трасс сабаб ярим триллион доллар йўқотди

Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллаганидан бери Британия фонд бозори камида ярим триллион доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

5 сентябрдан бери Британия иқтисодиёт муваффақиятининг асосий кўрсаткичи бўлган Лондон фонд биржасининг FTSE 350 индекси бозор капиталлашувида 300 миллиард доллардан ортиқ маблағни йўқотди. Бу вақт ичида давлат қарзи қийматининг ўзгаришини акс эттирувчи давлат облигациялари индекси қулаб, 173 миллиард доллардан ортиқ қийматни йўқотди. Шунингдек, юқори рейтингга эга бўлган стерлингдаги облигациялар 29 миллиард долларга тушиб кетди.

Миллий валютанинг рекорд даражада пасайишига олиб келган акция ва облигацияларнинг жиддий сотилишига Трасснинг янги молиявий сиёсати сабаб бўлди. Британиялик сармоядорлар базавий фоиз ставкасининг бир қатор ўсиши фонида инфляция ва давлат қарзи кескин ошиб кетишидан қўрқишни бошлади. Молия вазирлигининг мамлакатда солиқларни камайтириш тўғрисидаги қарори ҳам инглиз инвесторларининг ишончига путур етказди.

Эндиликда Британия ҳукумати мамлакат ялпи ички маҳсулотининг йилига 2,5 фоизга барқарор ўсишини таъминлашни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!