Бош Прокуратура: Самарқандда эр ўз хотинини пичоқлади

Бош Прокуратура: Самарқандда эр ўз хотинини пичоқлади

2019 йил 24 март куни соат тахминан 00:45 да Самарқанд шаҳри, Широқ кўчасида яшовчи Е.С. шаҳардаги Гагарин кўчасида яшовчи турмуш ўртоғи М.А.нинг яшаш уйида, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал вақтида, ошхона пичоғи билан М.А.нинг елка ва қорин соҳаларига уриб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда, М.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Шу куни, шаҳар прокуратураси томонидан Е.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!