Болакай ота-онасининг йиққан пулларини қўшниларига тарқатишга ҳаракат қилди

Болакай ота-онасининг йиққан пулларини қўшниларига тарқатишга ҳаракат қилди

Германияда тўққиз ёшли бола ота-онасининг бир неча йил давомида йиққан пулларини қўшниларга тарқатишга ҳаракат қилди, дея хабар берди Deutsche Welle .

Бола Бад-Фильбель шаҳридаги уйлар атрофини айланиб чиққан ва барча эшикларни тақиллатган. Очилганларига эса уйнинг олдидан топиб олгани ва энди уни қайтармоқчилигини айтиб, 50 евродан бериб чиққан. Баъзи яшовчилар пулни олиб, ҳатто болани кичик мукофот билан тақдирлашган. Аммо қўшнилардан бири ундан шубҳаланиб, милицияга мурожаат қилган.

Воқеа жойига етиб келган ходимлар боланинг олдидан ичида 2,7 минг евро миқдорида пул бўлган қопни топишган. Дастлаб бола пулни қаердан олганини айтмаган. Воқеага боланинг ота-онаси ойдинлик киритган. Улар ўзларининг барча маблағларини йўқотганлигини маълум қилишган - тахминан уч минг евро.

Полиция одамларни боладан олинган пулни қайтаришга чақирди. Албатта, оила ўз маблағларини қайтаришганидан бахтиёр бўларди , дейилади баёнотда. Аммо ҳали ҳеч ким бу ишга қўл ургани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!