Трамп муҳожирларни оммавий равишда депортация қилишга ваъда бермоқда

Трамп муҳожирларни оммавий равишда депортация қилишга ваъда бермоқда

Нью-Жерсидаги митингда Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонса, ноқонуний миграцияга қарши қатъий кураш олиб бориш ниятида эканлигини маълум қилди.

Трамп АҚШнинг жанубий чегарасини «муҳрлашга», Мексикадан келаётган муҳожирлар оқимини тўхтатишга ва ноқонуний муҳожирларни депортация қилишга ваъда бериб, миграцияни «босқин» деб атади.

«Биз бу босқинни тўхтатамиз ва ҳужжатсиз муҳожирларни ўзлари тегишли бўлган уйларига жўнатамиз», деди у АҚШ тарихидаги энг йирик депортация операциясини бошлаш ниятини эълон қилиб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!