Бокс: Фазлиддин Ғоибназаров Ражаб Бўтаевга муддатидан аввал мағлуб бўлди

Бокс: Фазлиддин Ғоибназаров Ражаб Бўтаевга муддатидан аввал мағлуб бўлди

Бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров (11−2, 6 КО) профессионал рингдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. 7 ноябрь куни Сочидаги Red Arena`да WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони россиялик Ражаб Бўтаев (15−1, 11 КО) билан бўлиб ўтган жангда у техник нокаут билан мағлуб бўлди.

Боксчилар жангни юқори даражада бошлашди. Биринчи раундда 32 ёшли Ғоибназаров яхши ҳаракатланди, кейин 29 ёшли Бутаев ташаббусни ўз қўлига олди ва босимни оширди. Учинчи ва тўртинчи раундлар ўртасидаги танаффусда ўзбек боксчиси бурчаги учрашувни давом эттиришдан бош тортди. Натижада Бутаев тўртинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди (жанг 10 раундга мўлжалланган эди).

Ғоибназаров фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини 11 та ғалаба (6 таси нокаут) билан қабул қилди. У 2017 йилдан 2019 йилгача АҚШда жанг қилди. Ўзбекистон вакили 2019 йилнинг май ойида Микал Фоксдан фаолиятидаги илк мағлубиятидан сўнг АҚШдан қайтди ва МДҲда — Қозоғистонда, иккитадан Ўзбекистон ва Россияда жанг ўтказди. Ҳаваскорлар рингида Ғаибназаров 2016 йилги Олимпиада чемпиони, Жаҳон (2015) ва Осиё (2015) чемпионатларининг кумуш медали совриндори бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!