БМТнинг Афғонистон учун юборган инсонпарварлик юки ҳали ҳам Термизда сақланяпти. Нега?

БМТнинг Афғонистон учун юборган инсонпарварлик юки ҳали ҳам Термизда сақланяпти. Нега?

Афғонистон ҳукумати БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси (UNHCR)нинг Термиздаги инсонпарварлик ёрдамини олиб киришга ҳозирча рухсат бермаган. Бу ҳақда UNHCR вакили «Gazeta.uz»га маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида асосий логистика марказини очганди. Октябрь ойи ўрталарида ушбу логистика марказига БМТ Қочқинлар иши бўйича бошқармасининг Афғонистонга аталган 100 тонналик инсонпарварлик ёрдами олиб келинган эди. Ушбу гуманитар ёрдам юк машиналарига ортилиб Термиздан «Ҳайратон» чегара пункти орқали Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига етказилиши лозим эди.

«Юк ҳозирча Термизда турибди. Уни етказиб бериш санаси афғон томонидан олиб киришга рухсат берилишига боғлиқ ва бу масала Қочқинлар бошқармасининг Кобулдаги ваколатхонаси томонидан ҳал этилмоқда», — деган бошқарма вакили.

Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, UNHCR’нинг янги инсонпарварлик юклари Афғонистонга Термиз орқали ташилади, чунки мазкур йўналиш Ўзбекистон биргаликда афғон халқига ёрдам етказиш учун қўшимча транспорт коридори сифатида белгиланган.

Термиз Cargo Centre терминали Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидан 2 километр узоқликда жойлашган. Ўз жойлашув ўрни, ҳажми ва ўтказувчанлиги, шунингдек, кўрсатадиган хизматлари билан терминал афғон халқига ёрдам кўрсатиш учун муҳим марказ сифатида кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!