БМТ: Ўзбекистон энергетика соҳасини фаол ислоҳ қилмоқда

БМТ: Ўзбекистон энергетика соҳасини фаол ислоҳ қилмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Тошкент вилоятидаги RiverSide қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди.

2021 йилда Ўзбекистон 2010 йилга нисбатан 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари эмиссиясини 35 фоизга камайтириш бўйича ихтиёрий мажбурият олди. Бу Ўзбекистоннинг иқлим бўйича кенгроқ чора-тадбирларга содиқлигини акс эттирувчи дастлабки мажбуриятдан сезиларли ўсишдир.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш шу ҳафта Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Тошкент вилоятида жойлашган RiverSide қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди. Ўзбекистонда «яшил» энергетика соҳасидаги ўзгаришлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар билан танишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!