БМТ Тўқаевнинг қарорини олқишлайди

БМТ Тўқаевнинг қарорини олқишлайди

БМТ Қозоғистонни оиладаги зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилувчи қонун қабул қилгани учун олқишлайди. “Бу гендер асосидаги зўравонликни йўқ қилиш йўлидаги олға қадамдир”, - дейди БМТнинг Қозоғистондаги доимий координатори Микаэла Фриберг-Стори. Бу ҳақда Kazinform агентлиги БМТ янгиликлар марказига таяниб хабар беради.

15 апрель куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат “Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” деб номланади.

Қонунга кўра, энди калтаклаш ва соғликка қасддан енгил, ўртача ва оғир шикаст етказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Агар зўравонлик ва зўравонлик вояга етмаганларга қаратилган бўлса, томонлар ўртасида ярашиш имконияти истисно қилинади.

Қонуннинг қабул қилинишидан олдин кенг жамоатчилик кампанияси, жумладан, собиқ юқори лавозимли амалдор томонидан ўз хотинининг ўлдирилишига муносабат билдирилган эди.

Янги қонун, Микаэла Фриберг-Сторигаа кўра, "гендерга асосланган зўравонликнинг барча шаклларини йўқ қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. Ушбу қонунчилик қарори Қозоғистоннинг инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар, болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилишга содиқлигини таъкидлайди”.

Оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш орқали Қозоғистон бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини ва айбдорлар қонун бўйича жавобгарликка тортилишини очиқ кўрсатмоқда, дея таъкидлади БМТнинг доимий координатори.

"Ушбу муҳим қадам нафақат гендер тенглигини тарғиб қилади, балки оиладаги зўравонликдан омон қолганларнинг ўз ҳаётларини тиклаш учун адолат ва қўллаб-қувватлаш хизматларидан фойдаланишларини таъминлайди", - деди у.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистондаги вакили орқали мамлакатни ушбу қонунни самарали амалга ошириш ва қўллаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга ундайди, жумладан, оиладаги зўравонлик ҳақида хабардорликни ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари ходимларини ўқитиш, зўравонликдан омон қолганларни қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш.

"Бу кенг қамровли ёндашув барча одамлар ўз уйларида қўрқув ва зўравонликсиз яшашлари мумкин бўлган жамиятни яратиш учун зарур", - деди Микаэла Фриберг-Стори.

Унинг сўзларига кўра, БМТ Қозоғистоннинг гендер асосидаги зўравонликни ўқ қилиш ва барча фуқароларига ҳурмат, тенглик ва қадр-қиммат маданиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!