БМТ пластик чиқиндиларга доир биринчи ҳисоботи билан бўлишди

БМТ пластик чиқиндиларга доир биринчи ҳисоботи билан бўлишди

Унда 60 дан ортиқ мамлакатнинг пластик чиқиндиларга қарши курашга доир саъй-ҳаракатлари қайд этилган, шунингдек бир марталик пластик буюмларга тақиқ ёки солиқларнинг қўлланиши пластикдан фойдаланишни қисқартиришнинг энг самарали воситаси экани таъкидланади. 

"Бизнинг ҳисоботимиз бу борадаги саъй-ҳаракатлар одамлар ва бутун сайёра учун безарар ва даромадли бўлиши мумкинлигини кўрсатади, - деб ёзади ҳисоботда БМТнинг атроф-муҳит масалалари бўйича раҳбари Эрик Солхайм. - Пластик - муаммо эмас. Унга бўлган муносабат муаммо келтириб чиқаради".

Сиёсий ечимлар баҳоланган ҳисоботда шунингдек пластикни қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг амалдаги ҳолатига ҳам тўхталиб ўтилган. Унга кўра, дунёда пластикнинг бор-йўғи 9 фоизи қайта ишланади, 79 фоизи эса - полигонлар, ахлатхоналар ёки атроф-муҳитда. 12 фоизи ёқиб юборилади, бунинг натижасида ифлослантирувчи моддалар атмосферага чиқади ва атрофдагилар соғлиғига таъсир қилади. 

Ҳисоботда кўпинча сув йўлларини тўсувчи пластик пакетлар хавотир уйғотаётгани қайд этилган, улар касаллик тарқатувчи ҳашаротларга кўпайиш ва табиатга зарар етказиш имконини яратади. 

Полиэтилен пакетларга тақиқ ва солиқлар киритилган мамлакатларнинг 50 фоизи бундай саъй-ҳаракатларнинг таъсирини самарали баҳолаш учун зарур маълумотларни тақдим эта олмади. Уларнинг 30 фоизи чекловлар биринчи йилда пластик пакетлардан фойдаланишни камайтирганини қайд этган бўлса, 20 фоизи янги чекловлар самараси кутилганидек натижа бермаётганини таъкидлаган.

Таъсирнинг сезилмаслиги янги қоидаларга яхши амал қилмаганлик билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги таъкидланган. Ҳисоботда Марокашнинг бу борадаги муваффақияти алоҳида эътироф этилган - тақиқлар 421 тонна пластик пакетнинг ортга қайтарилишига ва бундай пакетларнинг тўлиқ халта-пакетларга алмаштирилишига олиб келган.

Манба: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!