Биринчи марта Исроилда 3D-принтерда жонли юрак чоп этилди

Биринчи марта Исроилда 3D-принтерда жонли юрак чоп этилди

Тель-Авив университети олимлари илк маротаба инсон тўқималаридан 3D форматидаги жонли юрак чоп этиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Газета.ru хабар беради.

Юқорида таъкидланганидек, Тель-Авив университети профессори 3D-принтер ёрдамида уч ярим соат давомида жонли пульсга эга юракни яратди.

Эксперимент пайтида бир неча ўнлаб юраклар чоп этилди . Улар қандай ишлашини текшириш учун ҳайвонларга кўчириб ўтказиш режалаштирилган. Юракнинг ўлчами эса худди қуённинг юраги каби, икки ярим сантиметрни ташкил қилади.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!