Бир неча давлатлар Хитойнинг коронавирусга қарши ёрдамини рад этди. Нега?

Бир неча давлатлар Хитойнинг коронавирусга қарши ёрдамини рад этди. Нега?

Бир қатор давлатлар Хитойнинг коронавирусга қарши курашда ёрдам беришидан бош тортди, хусусан, мамлакат томонидан юборилган ускуналардан фойдаланишмади.

Бу ҳақда “BBC News” хабар бермоқда.

Испания, Туркия ва Нидерландия расмийлари қўллаб-қувватлашни рад этишди. Уларнинг барчаси мингдан ортиқ тестлар ва бир неча юз минг тиббий ниқобларни ХХРга қайтариб юборишди.

Нидерландия ниқобларнинг сифатли эмаслигини, Испания ҳукумати эса 60 минг одамда фойдаланиб кўрилган тестлар вирус бор-йўқлигини аниқлай олмаганлигини эълон қилди.

“BBC News”нинг қайд этишича, барча ниқоблар ва тестлар сифат сертификатига эга бўлган.

Нашрнинг таъкидлашича, яроқсиз ускуналар ҳақидаги хабарлар дунёда миш-мишлар тарқала бошлаганидан кейин пайдо бўлган. Ўша гап-сўзларга қараганда, баъзи экспертларнинг таъкидлашича, Хитой бошқа мамлакатларда ўз таъсирини кучайтириш учун пандемиядан фойдаланаётган экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!