«Билки, ирода аҳли икки хил бўлади»

«Билки, ирода аҳли икки хил бўлади»

Билки, ирода аҳли икки хил бўлади.

Улардан баъзилари Аллоҳ таолонинг савобини кўзлаб, У Зотга ибодат қилиш учун сайр (Сайр – Аллоҳ таоло томон юриш) қилади. Унинг фарзларини адо этади ва ҳаром қилган нарсаларидан четда бўлади. Сўнгра ўз ихтиёри билан имкони борича турли яхшиликларни қилиб, дўзахдан нажот топишга орзуманд бўлади. Шу тариқа Аллоҳ таоло амал қилувчилар учун тайёрлаб қўйган савобларга эришишдан умидвор бўлади.

Бошқа бирлари Аллоҳ таоло томон У Зотга ибодат қилиш учун сайр қилади. Унинг фарзларини адо этади. Ҳаром қилган нарсаларидан четда бўлади. Сўнгра ишларини ботинига қайтади. Кўксида дунёнинг муҳаббати, иззатталаблик, ўзини баланд олиш, кибр, хирс ва шаҳватлар олови (Шаҳват – нафснинг ўз табиати яхши кўрган нарсага интилиши), шунингдек, ҳавои нафснинг ғолиб келиши, тамагирлик ҳасадгўйлик, мақтовга ўчлик, дунё илинжи каби қалбни кўр қиладиган кўпгина офатлар борлигини англаб етади. Мазкур қалб мана шу моғорлар туфайли Аллоҳ таоло сари йўл топа олмайди, чунки унинг дунёга муҳаббат қўйишида Роббига хилоф қилиш бор. У Аллоҳ таоло четга сурган ва паст санаган нарсаларга муҳаббат қўйди. Унинг ўзини баланд олишида Аллоҳ таолога ўхшашга ҳаракат бордир. Шаҳватлар оловида эса фитналарнинг каттаси бордир. Ҳавонинг ғолиб келишида жаврнинг барчаси ва Аллоҳ азза ва жалланинг ҳақларидан юз ўгириш бордир. Унинг қалби ҳикматдан ва Аллоҳ таолонинг тадбирларини билишдан тўсилгандир. Бундай одам нафсининг қулидир. У фарзларни бирор нарсанинг илинжида адо этади, ҳаромлардан ҳам бирор нарсанинг илинжида четда бўлади. Аллоҳ таолога ибодат қилиши асосан ҳавои нафс учун бўлади.

Бундай банда ҳар бир иш, амал ва вақтда сидқни қоим қилишга муҳтождир. У эса ўз нафси билан оворадир.

Ким Аллоҳ азза ва жалланинг савобини истаса, юқорида зикр қилинган офатларга қарши жидду-жаҳд қилиш билан чекланади ва У зотга ихлосли бўлиш учун ҳар бир ишда содиқ бўлишга интилади.

Аммо ким Аллоҳ таолонинг Ўзини ирода қилса, Аллоҳ таоло сари йўлида унга инъом эшиги очилгунча ботинида ҳам садоқатга интилади

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!