Беш нафар 17 ёшли ўсмирлар бешинчи фарзандни дунёга келтирди

Беш нафар 17 ёшли ўсмирлар бешинчи фарзандни дунёга келтирди

Россияда ўтган йили беш нафар 17 ёшли қизлар бешинчи фарзандни дунёга келтирганлиги ҳақида статистик маълумот эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Шунингдек, 15 ёшли қизларда 919 нафар бола туғилди. Улардан 22 таси иккинчи марта фарзандли бўлди. Таъкидланишича, 16 ёшли қизлар 2925 болани дунёга келтирди. Улардан 165 нафари бола оилада иккинчи фарзанд, 9 нафари - учинчи, яна икки бола - тўртинчи фарзанд бўлди.

Бундан ташқари, 14 ёшли оналарда 190 нафар бола, 13 ёшли қизларда - 34 нафар бола, 12 ёшлиларда - 4 нафар бола дунёга келди.

Олий иқтисодиёт мактабнинг демография институти директори Анатолий Вишневскийнинг сўзларига кўра, Россиянинг баъзи ҳудудларида бундай эрта туғиш ҳолатлари нормал ҳолат ҳисобланади. Репродуктив ёш аёлларда 15 ёшда бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!