Берлинда 9 май арафасида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба шарафига ўтказиладиган митингларга Россия ва Украина байроқларини олиб келиш тақиқланди

 Берлинда 9 май арафасида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба шарафига ўтказиладиган митингларга Россия ва Украина байроқларини олиб келиш тақиқланди

Берлинда 9 май арафасида расмийлар Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирларга Россия ва Украина байроқларини, ҳамда бошқа рамзларни олиб киришни тақиқлади.

Тақиқ Георгий ленталари ва бошқа белгилар, жумладан, Кремл ва Россия қўшинлари томонидан Украинага ҳарбий юриш пайтида қўлланган “Z” ва “V” ҳарфларига нисбатан қўлланилади.

Бу қарор мавзунинг нозиклиги ва провокацияларга йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинди, деди Германия расмийлари.

Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мелник Берлиннинг бу қарорини “катта жанжал” ва “сиёсий фалокат” деб атади ва уни бекор қилишни талаб қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!