Бельгияда Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди

Бельгияда Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди

Бельгиянинг «Modern Diplomacy» ахборот-таҳлил порталида “Ўзбекистон солиқ тизимида модернизациялашув давом этмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистонда солиққа тортиш ислоҳотлари лойиҳасини тасдиқлагани ва бу ҳужжат Давлат солиқ қўмитасининг операциялар ўтказишдаги самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш, шунингдек, маҳаллий солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишга йўналтирилгани билан боғлиқ атрофлича маълумотлар қаламга олинган.

Ушбу лойиҳа Молиялаштириш билан ривожланиш халқаро уюшмаси томонидан 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит билан қўллаб-қувватланиши ҳам ўқувчиларга маълум қилинган.

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳукумати солиқ ислоҳотлари ҳамда бизнес юритиш ва сармоя муҳитини яхшилашга устувор даражада эътибор қаратаётгани алоҳида таъкидланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!